«сенат кенгаши» тегли мақолалар


Ички ишлар органларига қидирувдаги шахсларни топишда хусусий ОАВдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда
19 январ 2024, 18:10

Ички ишлар органларига қидирувдаги шахсларни топишда хусусий ОАВдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда

Ички ишлар органларига жиноят содир этган ёки қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва топишда хусусий ОАВ имкониятларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Сенат буни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳозирда ИИО фақат давлат органлари таъсисчилигидаги ОАВ имкониятидан фойдалана олади.

«Ногиронлар учун шароит яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз» — Танзила Нарбаева
23 октябр 2022, 14:38

«Ногиронлар учун шароит яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз» — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева транспорт, овқатланиш шохобчалари, хизмат кўрсатиш объектлари, маданий-кўнгилочар муассасаларда ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яратилмаганини тан олди. «Аслида ногиронлар учун шароитлар яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз», — деди у.

«Тошкентдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронларга мослаштирилмаган» — Сенат
21 октябр 2022, 19:04

«Тошкентдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронларга мослаштирилмаган» — Сенат

Пойтахтдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронлар тўсиқсиз фойдаланишига мослаштирилмаган. Метро бекатларининг кўпларида пандуслар йўқ, борларида ҳам 45 градус қилиб ўрнатилган. Ногиронларнинг 93 фоизи ерусти жамоат транспортини қониқарсиз деб баҳолади. Сенаторлар шаҳарсозларни танқид қилди.

Сенат: Бир йилда гўдаклар ўлими 7214 тани ташкил этди
29 сентябрь 2022, 10:19

Сенат: Бир йилда гўдаклар ўлими 7214 тани ташкил этди

Сенат Кенгашининг репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича мажлисида 2021 йилда 7214 та гўдак вафот этгани маълум қилинди. Болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш бўйича қатор камчиликлар мавжудлиги қайд этилди.

Бухоро вилоятида яратилган янги иш ўринлари сони ҳисоботларда орттириб кўрсатилган — Сенат
21 июл 2022, 17:58

Бухоро вилоятида яратилган янги иш ўринлари сони ҳисоботларда орттириб кўрсатилган — Сенат

Сенат Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғонада аҳоли бандлигини таъминлашга доир ишларни танқид қилди. Хусусан, Бухорода яратилган янги иш ўринлари бир вақтда бошқа соҳада ҳам қайд этилиб, ҳисоботда рақамлар орттириб кўрсатилган. Ўтган йилги инвестлойиҳа маълумотлари эса жорий йилда қайта киритилган.

Сенатнинг 18 ялпи мажлиси 26 август куни чақирилади
19 август 2021, 17:46

Сенатнинг 18 ялпи мажлиси 26 август куни чақирилади

Сенатнинг 18 ялпи мажлисида суғурта фаолияти, Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Қолаверса, сенаторлар Тошкент шаҳри ва вилояти чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқади ва ТИВ ҳисоботини тинглайди.

5000 ва 10 000 сўмлик банкноталар дизайни янгиланади
19 август 2021, 17:10

5000 ва 10 000 сўмлик банкноталар дизайни янгиланади

Марказий банк янги дизайндаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталарни муомалага чиқаришни режалаштирмоқда.

Сенат 12 март куни бир қатор қонунларни кўриб чиқади
27 феврал 2021, 16:05

Сенат 12 март куни бир қатор қонунларни кўриб чиқади

Сенат навбатдаги ялпи мажлисда Конституциявий суд, давлат харидлари, экологик аудит, деҳқон ва томорқа хўжаликларига оид қонунлар кўриб чиқилади. Бундан ташқари, никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш юзасидан Ҳукуматга юборилган парламент сўровлари натижалари муҳокама қилинади.

Сенат Конституция ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқади
2 феврал 2021, 12:11

Сенат Конституция ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқади

Олий Мажлис Сенати 5 февраль куни бўлиб ўтадиган 12-ялпи мажлисда бир қатор қонунлар, шунингдек, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг